ЎзА Ўзбек

13.05.2019 17:47 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари


Жорий йилнинг 6-10 май кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 21та бўш турган давлат мулки объектлари, 39та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 60та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 21та давлат мулки объекти 8 млрд 226,2 млн. сўм инвестиция киритиш, 242га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 283 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари 8та объект сотувга чиқарилди.

1.jpg

2.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 39та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 9 млрд. 896 млн. инвестиция киритиш ва 200 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 335,56 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 34та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

3.jpg

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 60та объект 12 млрд. 915,2 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 20та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

4.jpg

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!



ЎзА
2 621