ЎзА Ўзбек

15.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳафта натижалари: Онлайн-аукционларда бир ҳафтада қанча объект сотилди?

Ҳафта натижалари: Онлайн-аукционларда бир ҳафтада қанча объект сотилди?

Жорий йилнинг 9- 13 сентябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 4 та бўш турган давлат мулки объектлари, 126 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 55 та объект сотилди. Бу ҳақида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати хабар берди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 4 та давлат мулки объекти 3 млрд. сўм инвестиция киритиш, 48 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 767 млн. сўмга сотилди.

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 126 та бошланғич нархи 362,6 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 41 млрд. 141,1 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 624 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 851,3 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 380 та бошланғич нархи 2 млрд. 262,9 млн. сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

photo_2019-09-15_13-46-39.jpg

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 3350 та бошланғич нархи 94 млрд. 369,8 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда эса ушбу ҳафта жами 55 та объект 10 млрд. 508,4 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 119 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

photo_2019-09-15_13-46-41 (2).jpg

Шу ҳафта давомида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 4 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари 1 млрд. 325,2 млн. сўмга сотилди. Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 31 та бошланғич нархи 9 млрд. 339,7 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 6 та бошланғич нархи 45 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

photo_2019-09-15_13-46-41.jpg

8 844
ЎзА