ЎзА Ўзбек

12.06.2019 15:20 Чоп этиш версияси

Омонатлардан энди янада кўпроқ даромад олиш мумкин!

Омонатлардан энди янада кўпроқ даромад олиш мумкин!


Хизматлар оммабоплигини янада ошириш орқали аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги муддатли ва жамғармали омонатларга жалб қилишни рағбатлантириш, аҳолига янги қулайликлар яратиш мақсадида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига қатор омонат турларини жорий этди.

Хусусан, миллий валютада жамғарилиб борилувчи “Фаровон”, муддатли “Барака”, хорижий валютада муддатли “Идеал” ва жамғармали “Стандарт” номли омонатлар банк амалиётига киритилиб, ушбу омонатлар банк ва омонатчилар манфаатларининг уйғунлигини таъминлаб, ўзининг қулай шартлари, жозибадорлиги билан ажралиб туради.

“Барака” миллий валютадаги муддатли омонатига 1-3 ой муддатга йиллик 15%, 4-6 ой муддатга йиллик 16%, 7-9 ой муддатга йиллик 17%, 10-12 ой муддатга йиллик 18%, 13-18 ой муддатга йиллик 20%, 19-25 ой муддатга йиллик 21% тўлов амалга оширилади. Омонат муддатидан олдин қайтариб олинганда унинг ҳақиқатда сақланган муддатига мувофиқ фоиз тўловлар амалга оширилади.

Омонатга маблағлар нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган пул маблағлари жумладан, омонатчининг банк пластик картасидаги маблағлари ҳисобидан қабул қилинади. Ҳисобланган фоиз тўловлар ҳар ойда амалга оширилади. Омонатга ҳисобланган фоиз тўловлар унинг манбасидан қатьий назар омонатчи талабига кўра нақд пулда берилиши мумкин.

“Фаровон” миллий валютадаги жамғармали омонатига 1-3ой муддатга йиллик 15%, 4-6 ой муддатга йиллик 16%, 7-9 ой муддатга йиллик 17%, 10-12 ой муддатгайиллик 18%, 13-25 ой муддатга йиллик 19% тўлов амалга оширилади. Дастлабки омонат суммаси устига қўшимча маблағлар киритиб бориш имконияти мавжуд. Ҳисобланган фоизлар ойлик капитализация қилинади.

“Идеал” хорижий валютадаги муддатли омонатига 1-6 ой муддатга йиллик 2%, 7-13 ой муддатга йиллик 3%, 14-24 ой муддатга йиллик 4%, 25-36 ой муддатга йиллик 6% тўлов амалга оширилади. Омонатга маблағлар Евро ва АҚШ долларида нақд шаклда қабул қилинади. Ҳисобланган фоиз тўловлар омонат муддати тугагандан сўнг маблағ эгасининг талабига кўра жойлаштирилган хорижий валютада ёки Марказий банкнинг амалдаги расмий курси бўйича миллий валюта- сўмда тўлаб берилади. Ҳисобланган фоизлар капитализация қилинмайди, яъни ҳисобланган фоизларга қўшимча тарзда фоизлар ҳисобланмайди.

“Стандарт” хорижий валютадаги жамғармали омонатига 1-6 ой муддатгайиллик 2%, 7-13 ой муддатга йиллик 3%, 14-24 ой муддатга йиллик 4%, 25-36 ой муддатга йиллик 6% тўлов амалга оширилади. Омонатга маблағлар Евро ва АҚШ долларида нақд шаклда қабул қилинади. Омонатчи дастлабки омонат суммаси устига қўшимча маблағлар киритиб бориши мумкин. Омонатга ҳисобланган фоизлар ойлик капитализация қилинади.Омонатга жойлаштирилган маблағ маблағ жойлаштирилган хорижий валютадаёки Марказий банкнинг амалдаги расмий курси бўйича миллий валюта- сўмда қайтарилади.

Чакана хизматлар бозорида фаолиятини доимий кенгайтириб бориш, мижозларнинг банкка бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади. Банк мижозларининг омонат маблағларини қонун талабларига мувофиқ сир сақланишини ва омонатчининг биринчи талабига асосан қайтарилишини кафолатлайди.

Маълумот учун, 2019 йил 1 июнь ҳолатига банк тизимида миллий ва хорижий валютада жами 26 турдаги омонатлар жорий қилинган бўлиб, омонатчилар сони 104 566 нафарни ташкил қилиб, ундаги маблағлар қолдиғи 610,0 млрд. сўмдан ортди.

“Қишлоқ қурилиш банк” - фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун:

Телефонлар: (+99878) 150-72-58, 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: https://t.me/QQBANK

Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Хизматлар лицензияланган (реклама ҳуқуқи асосида)


ЎзА
3 798