Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 19:18 Чоп этиш версияси

Ғолиблар мамлакат босқичида

Ғолиблар мамлакат босқичида Термизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анъанавий танлов мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерлик ҳаракати ва миллий ҳунармандликни янада ривожлантириш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, ишбилармонларнинг интилиш ва ташаббусларини рағбатлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Ўтган йили вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 726 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилди. 60 минг 923 иш ўрни яратилди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 75,3 фоизга етди.

Танловнинг жорий йилги вилоят босқичида 40 дан ортиқ тадбиркор, фермер, ҳунарманд ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларни кенг намойиш этди.

Термиз шаҳридаги “Сурхон Термиз Чинни” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустам Неъматуллаев “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, Олтинсой туманидаги “Ботош паҳлавони” фермер хўжалиги раҳбари Соатмурод Равшанов “Йилнинг энг яхши фермери”, Жарқўрғон туманидан якка тартибдаги тадбиркор Дмитрий Инюшин “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Хўжалигимиз фаолиятини пахта, ғалла етиштириш билан бошлаган эди, – дейди Олтинсой туманидаги “Ботош паҳлавони” фермер хўжалиги раҳбари С.Равшанов. – Фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли бугун кўп тармоқли хўжаликка айландик. Олинаётган даромад эвазига йилқичилик, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ҳам йўлга қўйдик. 6 гектарга яқин майдонда токзоримиз бор. Қишлоқда аҳолига савдо-маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этдик. 500 тонна мева-сабзавот сақлаш қувватига эга замонавий совутгични ишга туширдик. Айни пайтда қиймати 630 миллион сўмлик сабзавотни қайта ишлайдиган янги корхона барпо этмоқдамиз. Тижорат банкининг кредит маблағи ҳисобидан бунёд этиладиган мазкур корхонада 20 янги иш ўрни яратилади. Маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилиш режалаштирилган.

Кўрик-танловда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” каби бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
5 408






Все о погоде - Pogoda.uz