Оила бюджетига қўшимча даромад
Андижон тумани Хакан қишлоғида ҳам томорқачилик, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандлик тобора ривожланмоқда.
Андижон тумани Хакан қишлоғида ҳам томорқачилик, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандлик тобора ривожланмоқда.Қишлоқнинг Чем маҳалласида яшовчи Абдурашид ота Тешабоев оила аъзолари билан уй шароитида қуён ва товуқ парваришлашни йўлга қўйган. Парҳезбоп гўшт ва тухумнинг оила эҳтиёжидан ортгани эл дастурхонига тортиқ қилинмоқда.