Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 17:58 Чоп этиш версияси

Оқдарёда тикувчилик фабрикаси иш бошлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил октябрь ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида пахта етиштирувчи барча туманларда толани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шу асосда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларга ҳудудларда тирикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйишга оид лойиҳалар киритилди.

Жумладан, яқинда Оқдарё туманида “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамиятининг тикувчилик фабрикаси иш бошлади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Самарқанд вилояти филиалининг 1,2 миллион долларлик кредити ва ҳамкорларнинг 1 миллиард 200 миллион сўм маблағи йўналтирилди.

– Корхона йилига 10-12 миллион дона болалар ва ўсмирлар кийим-кечаги тикиш қувватига эга, – дейди фабрика директори Б.Примов. – Айни пайтда 120 мингдан ортиқ маҳсулот тайёрлаб, ички бозорга чиқардик. Шунингдек, хориждан буюртмалар олиб, экспорт учун маҳсулот тайёрлашга киришдик. Келгуси йилдан маҳсулот турини янада кўпайтириш режалаштирилган.

Янги корхона иш бошлаши билан 350 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 130 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.

– Жорий йилда Оқдарё хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг тикувчилик йўналишини битирдим, – дейди Г.Содиқова. – Коллежда бирга ўқиган яна тўққиз дугонам ҳам шу ерга ишга қабул қилинди. Замонавий тикув машиналарида болалар учун бежирим либослар тикяпмиз. Бу ерда самарали ишлашимиз учун барча шароит яратилган.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
3 279






Все о погоде - Pogoda.uz