Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 16:23 Чоп этиш версияси

Нукусда янги уй-жойлар кўпаймоқда

Нукусда янги уй-жойлар кўпаймоқда Нукус шаҳри Тўлепберган Қайипбергенов номидаги кўчада 81 хонадонга мўлжалланган замонавий кўп қаватли турар-жой биноси қад ростламоқда.

– Айни пайтда бунёдкорлик ишлари қизғин тус олган, - дейди «Жайҳун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Хушанов. – Қурилиш маҳсулотлари Навоий цемент заводи, Хўжайли ғишт заводи ва «Евро бетон» масъулияти чекланган жамиятидан келтирилмоқда.

Намунавий лойиҳадаги мазкур уй-жойларни Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 373






Все о погоде - Pogoda.uz