Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2017 19:27 Чоп этиш версияси

Ноз-неъматлар захираси

Ноз-неъматлар захираси “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг Шаҳрисабз туманидаги совутгичли омборхонасида сақланаётган мева-сабзавотлар халқимиз дастурхонига пешма-пеш етказиб берилмоқда.

1 миллиард 800 миллион сўмлик истиқболли лойиҳа асосида барпо этилган мазкур омборхона 400 тонналик совутиш камерасига эга.

–Совутгичли омборхона хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган, – дейди омборхона мудири Бахтиёр Жабборов. – Ушбу технологиялар энергия тежамкорлигини таъминлаган ҳолда маҳсулотни сифатли сақлаш имконини бермоқда. Бу ерда ғамланган меванинг асосий қисми корхона тасарруфидаги боғда етиштирилган. Шунингдек, омборхонада ижара асосида фермер хўжаликларининг мева-сабзавотлари сақланмоқда.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
1 418






Все о погоде - Pogoda.uz