Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 15:41 Чоп этиш версияси

Навоий шаҳрида сунъий толадан ип-калава ишлаб чиқарилмоқда

Навоий шаҳридаги “Навоий пряжа” корхонасида сунъий толадан ип-калава тайёрланмоқда.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турли имтиёз ва қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Вилоятда ўтган йили 866 янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, унинг саноатдаги улуши 20,5 фоизга, ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 37,6 фоизга ўсди. Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 611,9 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди.

– Маҳаллий хомашёни қайта ишлаш асосида ип-калава тайёрламоқдамиз, – дейди корхона директори Валентина Жукова. – “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган сунъий тола – нитронга ишлов берамиз. Яъни қўлда тўқиладиган буюмлар учун ранг-баранг иплар тайёрлаймиз. Маҳсулотларимизга ички бозорда ҳам, хорижда ҳам талаб ортмоқда. Ўтган йили россиялик ҳамкорлар билан 33 минг долларлик экспорт шартномаси имзоладик. Ҳозиргача маҳсулотнинг тенг ярми ҳамкорларга етказиб берилди.

Ўндан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган корхонада янги лойиҳалар устида изланишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган сунъий толали ип қўл меҳнати учун мўлжалланган бўлиб, ундан автоматлаштирилган дастгоҳлар ёрдамида буюм тўқиб бўлмайди. Шу боис замон талабини инобатга олиб, Хитойдан 350 минг долларга замонавий йигирув дастгоҳлари келтирилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши мўлжалланган ушбу янги цехда 10 қўшимча иш ўрни яратилади.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
1 574






Все о погоде - Pogoda.uz