Жиззах вилояти Мирзачўл туманида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Мирзачўл мега севинч” давлат унитар корхонаси иш бошлади.

Туман марказидаги “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш турган бинода иш бошлаган янги корхона болалар ва катталар кийими, чойшаб ва кўрпа-ёстиқ жилдлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Туман инвестиция дастурига мувофиқ янги лойиҳани амалга оширишга 375 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда 40 замонавий тикув машинаси ўрнатилди.

Маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашё – вилоят енгил саноат корхоналарининг трикотаж ва ип-газлама матоларидан фойдаланилмоқда. Маҳсулотни ички бозорга чиқариш ва ҳудуддаги ижтимоий муассасаларга сотиш мўлжалланаётир.

– Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалардан бўлган 40 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди, – дейди корхона раҳбари Дилноза Жўраева. – Ишчилар учун қулай шароитлар яратилди. Келгусида корхона қувватини янада ошириб, иш ўринлари сонини кўпайтиришни мўлжалламоқдамиз.

2017 йил туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, ҳозиргача 68 лойиҳа амалга оширилиб, 206 янги иш ўрни яратилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзачўлда янги корхона иш бошлади