Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.11.2017 16:50 Чоп этиш версияси

Мирзачўлда яна бир янги корхона иш бошлади

Мирзачўлда яна бир янги корхона иш бошлади Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Тикувчи Дилноза” хусусий корхонаси иш бошлади. Бу ерда 10 га яқин турдаги тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда.

3.jpg

2.jpg

— Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик, айниқса, ёшлар бизнесини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордан руҳланиб, ҳомийлар кўмагида ажратилган 65 миллион сўмга тикувчилик цехи очдик, - дейди корхона раҳбари Дилноза Жўраева. — Ишни ўтовларда ташкил этганмиз. Ўтовлардан бирига тикув ускуналари ўрнатилган бўлса, иккинчисида бичиш ишлари амалга оширилади. Айни пайтда болалар ва аёллар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқармоқдамиз.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
5 471






Все о погоде - Pogoda.uz