Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ўсди
2018 йил январь-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 110,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,7 фоизга ошганини кўрсатади.
2018 йил январь-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 110,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,7 фоизга ошганини кўрсатади.Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида 22,4 фоизни мева ва резаворлар (ўсиш 27,1 фоиз), 57,2 фоизини сабзавотлар (69,8 фоизга), 15,7 фоизини узум (16,3 фоизга) ташкил қилади.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 37,4 фоиз), Афғонистон (13,1 фоиз), Россия (11,8 фоиз), Туркия (5,9 фоиз), Ветнам (4,9 фоиз), Хитой (3,8 фоиз), Қирғизистон (2,6 фоиз), Эрон (2,4 фоиз) ва Ҳиндистон (2,2 фоиз) ҳисобланади.