...Бежирим уй мебеллари ва офис жиҳозлари, интерьер элементлари ва замонавий безак қопламалари, ёғочга ишлов бериш дастгоҳлари ва асбобларининг энг сўнгги нусхалари.

...Бежирим уй мебеллари ва офис жиҳозлари, интерьер элементлари ва замонавий безак қопламалари, ёғочга ишлов бериш дастгоҳлари ва асбобларининг энг сўнгги нусхалари. Ушбу маҳсулотларнинг барчаси "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуасида очилган «MebelExpo Uzbekistan 2018» 15-юбилей кўргазмасида намойиш этилмоқда.

Уч кун давом этадиган кўргазмада мебель маҳсулотлари ва жиҳозлари, дастгоҳ ва асбоблар, безакли қопламалар, интерьер элементларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган дунёнинг етакчи компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Кўргазма “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазмалар компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

6.JPG

15.JPG

Кўргазманинг тантанали очилишида мамлакатимизда сифатли рақобатбардош мебель маҳсулотлари, безакли қопламалар ва дизайнерлик элементларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи янги корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун қулай муҳит яратилгани алоҳида таъкидланди. Бу хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, замонавий технологияларни кенг жалб этиш ва маҳсулот таннархини пасайтириш имконини берадиган илғор ишлов бериш услубларини жорий қилишга хизмат қилмоқда. Ички ва ташқи бозорда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган мебелларга бўлган талабнинг ортаётгани ҳам ушбу соҳа изчил ривожланаётганига яққол далилдир.

«MebelExpo Uzbekistan 2018» кўргазмаси мебель маҳсулотлари бўйича дунё бозоридаги сўнгги тенденциялар билан танишиш, ушбу маҳсулотларнинг энг янги намуналари, уларнинг сифати ва оммабоплигини намойиш этиш имконини беради.

Жорий йилда кўргазма экспозицияси сезиларли даражада кенгайди, 30 фоиздан ортиқ стендлар мазкур тадбирда аввал иштирок этмаган компанияларга тақдим этилди. Еттита асосий бўлимда дунёнинг 19 мамлакатидан 126 компания ўз маҳсулот ва материаллари билан иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистондан ташқари Австрия, Беларусь, Германия, Греция, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Польша, Россия, Сербия, Словения, Туркия, Чехия, Швейцария, Швеция ва Япониядан иштирокчилар келган.

Кўргазма стендларида ёғочга ишлов бериш ва мебель ишлаб чиқариш ускуналари ва материаллари, мебель тармоғи учун замонавий технологиялар, янги мебель цехлари, ёғочга ишлов бериш корхоналарини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича комплекс ечимлар, кенг турдаги асбоблар, фурнитура, турли соҳаларда қўлланадиган юқори сифатли елим ва лок-бўёқ маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

– Компаниямиз ёғочга ишлов берадиган асбоблар ишлаб чиқариш бўйича Италиядаги энг йирик компания ҳисобланади, – дейди “SCM” компаниясининг Шарқий Европа, Болтиқ ва Ўрта Ер денгизи бўйича ҳудудий менежери Паоло Ломбардини. – Биз 15 йилдан буён Ўзбекистон бозорида ишлаймиз ва мамлакатингиз юксак салоҳият, улкан имкониятларга эга деб ҳисоблаймиз, шу боис ҳам маҳаллий шерикларимиз билан ҳамкорликни давом эттираяпмиз. Бу Ўзбекистон ҳудудида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имконини бермоқда. Масалан, 2 йил аввал “SCM” компанияси “Binket Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси учун ёғоч эшиклар ишлаб чиқарадиган янги заводни тўлиқ жиҳозлаб берди. Бу ерда Италиянинг замонавий ёғочга ишлов бериш ускуналари ўрнатилди.

Кўргазмада, шунингдек, пресс ва компрессорлар, фильтрлаш, бўяш тизимлари, лазерлар, мебель саноатида қўлланиладиган ёрдамчи ускуналар ҳам намойиш этилмоқда.

22.JPG

18.JPG

– Ёғоч билан ишлаганда тайёрланаётган маҳсулотнинг юқори сифатли чиқишига тўсқинлик қиладиган, корхона ходимларига аллергик таъсир кўрсатадиган катта ҳажмдаги пайраҳа ва майда микроскопик ёғоч зарралари пайдо бўлади, – дейди Германиянинг “Nestro” компанияси вакили Томаж Бальцежак. – Ресурсларни тежайдиган янги технологиялар бинолардаги ёғоч қолдиқларини тозалабгина қолмай, уларни иситиш тизимларида фойдаланиш учун пресслаш имконини ҳам беради. Компаниямиз аспирацион ва фильтрлаш ускуналари учун тизимлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Кўргазма давомида янги шерик ва мижозлар топамиз, деган умиддамиз.

Кўргазма маҳсулот ва хизматлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Мамлакатимиз мебель саноатида эришилган ютуқларни намойиш этиш, фикр ва тажриба алмашиш, ўзаро манфаатли шартномалар тузишга хизмат қилади.

– Корхонамиз фаолияти импорт мебеллари сотиладиган кичик дўкондан бошланган эди, – дейди “Zinnat Mebel” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Саъдулла Қодиров. – Хорижий маҳсулотлар билан яқиндан танишиб, ўзимизда ҳам сифати улардан қолишмайдиган, айни дамда арзон мебель ишлаб чиқаришга қарор қилдик. Маҳсулотларимизга бўлган юқори талаб ва давлатимиз кўмаги билан ишлаб чиқариш қувватларимизни кенгайтиряпмиз. Бир ярим йил аввал ёғочга ишлов беришнинг янги технологиясини ўзлаштирдик ҳамда Германия ва Италиядан янги дастгоҳлар келтирдик. Айни пайтда Тошкент вилоятида янги мебель заводини қуриш ишларини якунладик, ходимларимиз сони 80 нафарга етди. Дизайнерлик мебеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйганимиз бу борадаги муҳим ишлардан бири бўлди. Бу ишга биз тажрибали дизайнерлар билан бирга халқ усталарини ҳам жалб этганмиз.

«MebelExpo Uzbekistan 2018» халқаро кўргазмаси юртимиз мебель саноати салоҳиятини намойиш этиш учун қулай майдон бўлди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мебель, интерьер ва ёғочга ишлов бериш дастгоҳлари халқаро кўргазмаси