2009 йил 16 апрелда қабул қилинган "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги қонун мамлакатимиз аҳолисининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим омил бўлмоқда.

– Турмуш ўртоғимнинг иш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида тўсатдан вафот этиши оиламизни оғир мусибатга қўйди, – дейди Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи Гулшода Сайдуллаева. – Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тури бўйича турмуш ўртоғим суғурта қилингани боис бизга берилган 216 миллион сўм суғурта пули оиламизни қийинчиликлардан асраб қолди. Кейинроқ яна 159 миллион сўмдан кўпроқ маблағ тўлаб берилди.

– Фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулкини асрашга қаратилган ғамхўрлик туфайли кўпгина оилалар қийин аҳволда қолганда суғурта ташкилотларидан кўмак олмоқда, – дейди “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бўлим менежери Санжар Саидаҳмедов. – Қонунда белгиланганидек, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ходимнинг ногиронлигига ёки вафот этишига сабаб бўлса, жабрланувчи ёки вафот этган ходим қарамоғидаги меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Вояга етмаган болаларига ва бошқа зарар ундириш ҳуқуқига эга шахсларга маълум муддат давомида ойлик тўловлар амалга оширилади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиниши унинг ходим олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажаришини таъминлаш, корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётир.

Бундай масъулиятни ўз вақтида англаб етган тадбиркорлар суғурта компанияларига мурожаат қилмоқда ва бундай суғурта турига бўлган талаб йилдан йилга ортиб бормоқда. Агар дастлабки йилларда бир ярим мингдан зиёд шартнома тузилган бўлса, 2016 йилда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 23 мингдан зиёд шартнома тузилиб, олинган жавобгарлик ҳажми 10 триллион 485 миллиард сўмдан ошган. Кўриб чиқилган даъво аризалари сони 240 га етиб, жабрланувчиларга ва вафот этган ходимларнинг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига 5 миллиард 725 миллион сўмдан ошиқ суғурта товони тўланган. Бу соғлиғи, ҳаётига зарар етган ёки вафот этган ходимнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлади.

Жорий йилнинг ўтган даврида иш берувчилар билан тўққиз мингдан зиёд шартнома имзоланган, 2 миллиард 320 миллион сўмдан ошиқ товон пули тўланган.

Эндиликда даъволарни кўриб чиқиш бўйича электрон ҳисоботни ташкил этиш, жойларда суғурта даъволари кўриб чиқилишини назорат қилиш ҳамда суғурта қилдирувчи (наф олувчи, жабрланувчи)ларга аниқланган суғурта товонларини ўз вақтида тўланиши бўйича назорат олиб бориш, хисоботларни электрон қабул қилиш чоралари кўрилмоқда. Суғурта қилдирувчилар (жабрланувчилар)га ҳодиса содир бўлганда мурожаат этиши бўйича қулайлик яратиш мақсадида даъво ҳужжатларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мажбурий суғурта иш берувчи учун фойдали