Мўл ҳосил тараддуди
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Олимжон” фермер хўжалиги аъзолари 23 гектар майдонда баравж ўсаётган “Султон” навли ғўза парваришида лозим бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажармоқда.
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Олимжон” фермер хўжалиги аъзолари 23 гектар майдонда баравж ўсаётган “Султон” навли ғўза парваришида лозим бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажармоқда. Шу билан бирга, хўжаликнинг 36 гектар экин майдонидаги буғдойзорда етиштирилган тўлиқ бошоқлар ҳосил чўғи баланд бўлишидан далолат бериб турибди.– Бу йил пахтадан ҳар гектаридан 40, ғалладан 60 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаяпмиз, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Орифжон Олимов. – 30 га яқин ишчидан иборат жамоамиз шу мақсад йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.