Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 19:51 Чоп этиш версияси

Логистика ва тараққиёт

Пойтахтимизда «Марказий Осиёда транспорт ва логистика бизнес-уюшмаларини мустаҳкамлаш» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Бизнес-логистикани ривожлантириш уюшмаси, Болгария тадбиркорлик ва бошқарувни ривожлантириш маркази, Туркманистон халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда Латвия стивидор компаниялари уюшмаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳани Европа Иттифоқи комиссияси молиялаштирмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи А.Икромов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Э.Стипрайс, Латвия стивидор компаниялари уюшмаси президенти У.Папанс ва бошқалар дунёда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, бирламчи ишлов бериш, экспортга тайёрлаш ва транспортировка қилиш ишларини комплекс бажариш аҳоли фаровонлиги ва мамлакатлар ўртасидаги экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

2017-2019 йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳалар кўмагида замонавий логистика марказларини кўпайтириш мўлжалланмоқда. Лойиҳа бизнес-уюшмалар, кичик ва ўрта бизнес вакилларига товарлар етказиб бериш, сақлаш ва тақсимлаш, иш ўринларини яратиш ва ходимларни ўқитишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, транспорт ва омбор логистикаси соҳасида фаолият юритувчиларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, Марказий Осиёда кичик ва ўрта бизнес ривожини рағбатлантириш, экспортни кенгайтириш орқали давлат ва хусусий тадбиркорларнинг шериклиги йўналишидаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Тадбирда янги лойиҳанинг замонавий логистика тизимини амалиётга янада кенгроқ татбиқ этиш, мавжудларини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида маърузалар тингланди.

Сайёра Шоева, ЎзА
1 199






Все о погоде - Pogoda.uz