Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2018 13:48 Чоп этиш версияси

Корхона салоҳияти юксалмоқда

Корхона салоҳияти юксалмоқда
Навоий шаҳридаги “Қизилқум полипропилен” масъулияти чекланган жамиятига қарашли "MIR TEX" тайёр трикотаж матолари ишлаб чиқарувчи тикув цехида 125 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. 

Корхонада буюртма асосида эркаклар, аёллар ва болалар уст-бошлари ҳамда спорт кийимлари тикилмоқда.

5.jpg

Бугунги кунда корхонанинг тайёр трикотаж кийим-кечаклари хорижда ҳам харидоргир. Айни пайтда цехда ойига 50-60 мингтагача кийим-кечак ишлаб чиқарилади. Уларнинг экспорти ишнинг сифатли бўлишини тақозо этиб, мутахассислар тайёр маҳсулотларни кўздан кечириш жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
7 780