Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 18:45 Чоп этиш версияси

Конвертация бизнес муҳитини янада яхшилайди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Президентимизнинг жорий йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти, тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Ёқубов, Ўзбекистон Банк-молия академияси ректори А.Бекмуродов ва бошқалар ушбу фармон мамлакатимизда валюта сиёсатини эркинлаштиришда ўз самарасини беришини таъкидлади.

Фармоннинг кучга кириши натижасида шу вақтгача мавжуд бўлган валюта муносабатларига ҳаддан зиёд аралашув, ташқи савдо ва тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келган тенгсизлик ҳолатларига чек қўйилади. Мамлакатимизда валюта сиёсатини эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тизимлилигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фармонга мувофиқ, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, юртимизда экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиши ва сотиши ҳамда ўз маблағини хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш имконияти жорий этилди.

Илғор бозор механизмлари босқичма-босқич жорий қилиб борилишига асосланган ушбу ёндашув юртимизда валюта бозорини либераллаштириш учун зарур шароит яратилиши, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олди олинишига асос бўлади. Шу билан бирга, валюта тизимини ислоҳ қилиш иқтисодиётда нархларнинг ўзгаришини самарали назорат қилишни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсатининг янги механизмларини йўлга қўйишга замин яратади.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар, банк ходимлари атрофлича жавоб қайтарди.

Нурилло Насриев, ЎзА
3 122






Все о погоде - Pogoda.uz