ЎзА Ўзбек

14.05.2019 Чоп этиш версияси

Карвон бозори собиқ директорининг аукциондаги “машҳур” уй-жой комплекси 20 фоизга арзонлашди

Карвон бозори собиқ директорининг аукциондаги “машҳур” уй-жой комплекси 20 фоизга арзонлашди

photo5269385849957624467.jpg
“Ўрикзор” даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори
 Дмитрий Лимга тегишли Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти аукционга қўйилган эди. 

Даслаб, мазкур уй-жой мажмуасининг нархи 35 536 900 759,00 сўм этиб белгиланганди. Ушбу машҳур давлат кўчмас мулк объекти эндиликда 20 фоиз арзонлашган нархда такрорий аукционга қўйилди. Демак, энди унинг нархи 26 652 675 568,80 сўм.

Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3-а уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 4,3000 га, иншоот майдони 20628 кв.м.

toshkentdagi_mash_ur_uy_zhoy_kompleksi_savdoga_yildi_02_04_2019.jpg

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 апрелида сайтимизда эълон қилинган "Ўрикзор" бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари ярим миллиард сўмга савдога қўйилди" сарлавҳали мақолада жорий йилнинг 19 апрель санасида бўлиб ўтган аукционда Дмитрий Лимга тегишли бўлган шахсий коллекция учун йиғилган 3 та тарихий (антиквар) автоулов қўйилгани хабар қилинган эди. 

01.JPG
  • 648 483 546 сўмлик М-103 русумли автомобиль;
  •  527 593 963 сўм кўрсатилган BMW 511 русумли автомобиль; 
  • 600 217 528 сўм баҳоланган TRIUMPH русумли автомобиль.

Аукцион ўтказилиш тартиби бу ерда: http:lex.uz

5 887
ЎзА