ЎзА Ўзбек

11.06.2019 14:51 Чоп этиш версияси

Картошка учун имтиёз

Картошка учун имтиёз


Улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхонамиз Қозоғистондан картошка олиб келади. ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарорига мувофиқ, ўзи етиштирган картошкани реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этилади.

Импорт қилинган картошкани реализация қилишга ҚҚС солинадими?

Ҳа, импорт қилинган картошкани реализация қилишга ҚҚС солинади. Тошкент шаҳар ДСБдан ушбу саволга шундай жавоб олдик:

«Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-бандига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғидан, агар Кодекснинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари озод этилади».

ВМнинг «Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (31.12.2018 йилдаги 1065-сон) 1 ва 2-бандларида Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилишини маълумот учун қабул қилиш назарда тутилган.

Рўйхатнинг 3-бандида «картошка» кўрсатилган.

ҚҚСдан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади (Рўйхатга изоҳ).

Президентнинг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (16.01.2018 йилдаги ­ПФ-5303-сон) 9-банди билан 2020 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тасдиқланган.

Бинобарин:

● Рўйхатга (ПФ-5303-сон Фармон билан тасдиқланган) киритилган товарларни олиб кириш чоғида корхонангиз 2020 йил 1 январгача картошка импорт қилганда божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни тўлашдан озод қилинади, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно;

ҚҚСни тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасида етиштириладиган картошкани улгуржи ва чакана реализация қилиш чоғида қўлланилиб, импорт қилинган картошкани реализация қилишга татбиқ этилмайди.

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар

Манба: “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси


ЎзА
2 004