Тошкент давлат аграр университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Кўп тармоқли фермер хўжаликлари – агросаноат комплексинининг ҳаракатлантирувчи кучи» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакиллари, олимлар, экспертлар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар мамлакатимизда фермерликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида мулк эгалари қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш билан бирга, уни қайта ишлаш, экспорт қилиш имконига эга бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

– Юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш юзасидан амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар бугун ўз натижасини бермоқда, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Рустам Қобилов. – Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 июндаги «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам мазкур саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Қарор билан 2017 йил 1 июлдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига ҳўл мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари тўловини олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмининг янада кўпайишига хизмат қилади.

Тадбирда мамлакатимизда экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озиқ-овқат ва мойли экинлар, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Ушбу тадбирларни бажарилиши ўзлаштирилиши паст экин майдонларида пахта, ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 миллиард сўмга қисқартириш, қўшимча 1 миллион тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт хажмини икки баробарга ошириш билан биргаликда ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиш имконини беради.

Тадбир иштирокчилари томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, унда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилиши соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари салоҳияти ошмоқда