Ўндан зиёд коллеж битирувчиси меҳнат қилаётган корхона маҳсулотлари Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига ҳам буюртма асосида етказиб берилмоқда.

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Сўғдиёна агроиндустрия” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган музқаймоқлар юқори сифати ва хуштаъмлиги билан истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида Қизилтепа туманида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда. Масалан, туманда саноат маҳсулотларининг 59,5, капитал қўйилмаларнинг 60, қурилиш ишларининг 85, чакана савдо айланмасининг 92, хизмат кўрсатиш соҳасининг 99 фоизи ана шу сектор ҳиссасига тўғри келмоқда.

Айни пайтда туманда 865 кичик бизнес ва тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Йил бошидан буён тадбиркорлик субъектлари томонидан 120 янги иш ўрни яратилди.

– Мамлакатимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда, – дейди "Сўғдиёна агроиндустрия” масъулияти чекланган жамияти бош технологи Алишер Насриев. – Корхонамиз жорий йил бошида тижорат банкининг 200 минг долларлик кредит маблағи эвазига иш бошлади. Хориждан музқаймоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий линия келтириб ўрнатилди. Ушбу линия суткасига 4,5-5 тонна сутни қайта ишлаб, 15 турдаги музқаймоқ тайёрлаш қувватига эга. Сифатли музқаймоқ тайёрлаш учун сутни фермер хўжаликларидан оламиз. 10 дан зиёд коллеж битирувчиси меҳнат қилаётган корхонамиз маҳсулотлари Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига ҳам буюртма асосида етказиб берилмоқда.

Корхона жамоаси музқаймоқ идишларини ҳам шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу маҳсулот таннархини янада арзонлаштириш имконини беради. Шунингдек, янги турдаги маҳсулот – торт-музқаймоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси устида изланмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтепа туманидаги корхонада 15 турдаги музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда