Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.02.2017 18:22 Чоп этиш версияси

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўпаяди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш фаолиятига алоқадор давлат органлари ва компанияларнинг вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар қишлоқ хўжалигининг изчил ислоҳ этилаётгани, фермерлик ва агробизнес ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани самарасида юртимиз иқтисодий салоҳияти юксалаётгани, аграр соҳага жорий этилаётган янги технологиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш имкониятини кенгайтираётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Савдо-саноат палатасининг маълумотига кўра, бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўттиз олти мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субъектдир.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Юртимизда замонавий тараққиёт мезонлари асосида ташқи бозорни ўрганиш, халқаро кўргазмаларда қатнашиш, сертификат ва лицензиялар олиш борасида фермер хўжаликларининг тажрибаси ортиб бормоқда.

– Мамлакатимизда озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни кенгайтириш, қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилган туб ислоҳотлар самарасида аҳоли жон бошига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотларнинг миқдори ва қайта ишлаш ҳажмлари ошиб бормоқда, – дейди Савдо-саноат палатаси бўлим бошлиғи Ғофуржон Усмонов. – Бугунги йиғилишда ташқи бозордаги талаб ва эҳтиёжни ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга изчил кўмак бериш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
3 350






Все о погоде - Pogoda.uz