Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 17:39 Чоп этиш версияси

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги “Совот агроэкспорт-А” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган.

–Мамлакатимизда мева-сабзавот етиштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини янада кенгайтирмоқда, – дейди жамият раҳбари Абдурасул Алимардонов. – Тасарруфимиздаги 275 гектар ерда айни пайтда қизил ловия, мош, картошка, карам парваришланмоқда. “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг вилоят вакиллиги экспортни амалга ошириш бўйича хориждан ҳамкорлар топиш, улар билан шартнома тузиш ишларига кўмаклашмоқда.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
5 395






Все о погоде - Pogoda.uz