Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги “Big agro export” масъулияти чекланган жамиятининг 200 гектар ерида брокколи, салат барги, рангли карам, гулкарам каби сабзавот ва кўкатлар етиштирилмоқда.
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги “Big agro export” масъулияти чекланган жамиятининг 200 гектар ерида брокколи, салат барги, рангли карам, гулкарам каби сабзавот ва кўкатлар етиштирилмоқда.Айни пайтда 50 га яқин мавсумий ишчи ишлаётган хўжалик аъзолари жорий мавсумда гектаридан 30-35 тонна ҳосил олишни мўлжалламоқда. Етиштирилган маҳсулот экспортга йўналтирилади.
Келгусида корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 4 минг тонна сиғимли совутгич ишга туширилиши ҳамда 90 гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этилиши кўзда тутилган.