Ишлаб чиқариш ривожланмоқда
Ёш тадбиркор Марат Комеков раҳбарлик қилаётган Нукус шаҳридаги «KUSHMAG-NUKUS» масъулияти чекланган жамиятида асосан эшик, дарвоза, панжара, стол-стул каби 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Ёш тадбиркор Марат Комеков раҳбарлик қилаётган Нукус шаҳридаги «KUSHMAG-NUKUS» масъулияти чекланган жамиятида асосан эшик, дарвоза, панжара, стол-стул каби 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.- Фаолият бошлаганимизга кўп бўлмаган бўлса-да, ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантиришга эришмоқдамиз, - дейди Марат Комеков. - 2014 йили «Алоқабанк» томонидан ажратилган кредитга хориждан замонавий ускуналар келтирдик. Босқичма-босқич ўз маблағимиз эвазига бошқа зарур техника ва дастгоҳлар харид қилдик. Аҳолидан, давлат ташкилотлари ва қурилиш корхоналаридан буюртмалар тобора кўпаймоқда.