Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги “Мухлис-текстиль” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган 30 дан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан 2015 йилда корхонага 300 миллион сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 20 янги иш ўрни яратиш шарти билан Юксалиш маҳалласида жойлашган эски клуб биноси ноль қийматда берилган эди. Бино қисқа муддатда таъмирланиб, ишлаб чиқариш цехига айлантирилди, замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди.

Корхонада маҳсулот сифати доимий назоратда. Талаб ва таклифни ўрганиш бўйича олиб борилаётган маркетинг ишлари маҳсулот харидоргирлиги ва буюртмалар ҳажмини оширишда яхши самара бермоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, турли имконият ва имтиёзлар берилмоқда, – дейди жамият раҳбари Санобар Раҳмонова. – Биз ҳам ана шу имкониятлардан фойдаланиб, ўтган йил декабрь ойида хориждан замонавий дастгоҳ ва ускуналар келтириб ўрнатдик. Бу ишлаб чиқариш хажмини ошириш билан бирга, янги иш ўринлари яратиш имконини бермоқда. Айни пайтда корхонада меҳнат қилаётган 50 дан ортиқ ишчининг аксарияти хотин-қизлардир. Жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ва фаолиятимизни кенгайтириш ҳисобидан яна 50 га яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Корхонада Хонобод шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан тўрт томонлама шартнома тузилиб, уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини шу ерда ўташи йўлга қўйилган.

– Шу ерда амалиёт ўтадим, замонавий дастгоҳларда ишлашни пухта ўргандим, – дейди Хонобод ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи битирувчиси Одина Собирова. – Мана шундай замонавий корхонада ишлаш орзуим эди. Яқинда коллежни битиришим билан шу ерга ишга келмоқчиман.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда