Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда (сурат)
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Осиё терлик текстиль» Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун полиуретан маҳсулотидан пойабзал ва мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Осиё терлик текстиль» Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонасида эркаклар, аёллар ва болалар учун полиуретан маҳсулотидан пойабзал ва мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда.– Ўттизга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонамизда 2016 йилда 2 миллиард 154 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган эди, – дейди корхона раҳбари Шоҳсанам Муродова. – Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда экспорт кўлами бирмунча ортди. Келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича истиқболли лойиҳани амалга оширишни режалаштирганмиз.