Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
Мамлакатимиз кимё саноатининг йирик қувватларидан бири — “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида 1 минг 800 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.
Мамлакатимиз кимё саноатининг йирик қувватларидан бири — “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида 1 минг 800 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.Корхона жамоаси жорий йилнинг биринчи чорагида руда қазиш ишларини, қайта ишлаш режаси ва экспорт прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан бажарди. Бу ерда Кимёгарлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда бир гуруҳ фаол ходимлар мукофотланди, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилиб, уларнинг фарзандларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма ва совғалар тақдим қилинди.