ЎзА Ўзбек

14.05.2019 21:07 Чоп этиш версияси

Инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Мамлакатимизда АҚШнинг Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги делегация ташриф билан бўлиб турибди. 

Ташриф доирасида 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида АҚШнинг “Hope Missions”, “Сherokee Fab”, “Blauer Manufacturing” каби компаниялари, Миссисипи, Алькорн университетлари вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант ва бошқалар Ўзбекистон – АҚШ ўртасида манфаатли йўналишлар бўйича кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлади.

Учрашувда томонлар барча соҳаларда, хусусан, инвестиция, таълим йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, мазкур соҳаларда ишга солинмаган улкан салоҳият мавжуд. Хусусан, таълим соҳасида қўшма дастурларни ишлаб чиқиш, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Мулоқот якунида томонлар айни йўналишларда янги таклифларни ишлаб чиқиш, манфаатли ташаббусларни илгари суришга келишиб олди.

ЎзА
5 042