Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни божхона органлари томонидан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Марказий божхона лабораторияси томонидан ташкил этилган тадбирда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари ва уларнинг ишончли вакиллари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давлат божхона қўмитаси марказий божхона лабораторияси бошлиғи Б.Абдуғаниев ва бошқалар мамлакатимиз Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо бўлгани, бу борада кўплаб ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда божхона қонунчилигидаги мавжуд нормалар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартиблар ва уларни қўллашга доир муҳим тавсияларга қатъий риоя этилмоқда.

Ҳар бир давлат, халқнинг жаҳонда тутган ўрни ва нуфузида унинг интеллектуал бойлигининг алоҳида ўрни бор. Мамлакатимизда 2005 йил 19 апрелдан фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ва улардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солиш, муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – Берн конвенцияси қоидалари амал қилмоқда. Мамлакатимизнинг мазкур конвенцияга қўшилиши муаллифлар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳуқуқ эгаларига катта имкониятлар яратди. Айни пайтда муаллифларимиз асарларидан конвенцияга аъзо 170 дан ортиқ давлат ҳудудида тегишли ҳуқуқларга риоя этилган ҳолда фойдаланилмоқда.

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда божхона органлари ходимларининг ҳам хизматлари катта.

– Бир йил муқаддам амалиётга татбиқ қилинган Божхона кодексида божхона қонунчилигидаги муҳим янгилик – интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир янги нормалар алоҳида боб сифатида киритилди, – дейди Олий ҳарбий божхона институти ўқитувчиси Саҳодилла Шомирзаев. – 12 моддани ўз ичида қамраб олган мазкур бобда божхона органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари кенг ёритилган. Божхона органлари эндиликда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва божхона назорати остида турган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлик белгилари мавжуд бўлган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туришлари ва тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилишлари мумкин.

Бу мамлакатимизда соғлом савдо муҳити шаклланишига, мавжуд инвестицион муҳитни янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Айни пайтда Давлат божхона қўмитаси томонидан Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестри электрон шаклда юритилиб, ушбу реестр Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг очиқ маълумотлар бўлимига мунтазам жойлаштириб келинмоқда. Маълумотларга кўра, Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига ҳозир 86 та товар белгиси киритилган.

Тадбирда мавзуга доир маърузалар тингланди, слайдлар намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк ҳимояси йўлида