Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 20:27 Чоп этиш версияси

Институтда меҳнат ярмаркаси

Институтда меҳнат ярмаркаси Таълим муассасаларида битирувчилар учун ташкил этилаётган меҳнат ярмаркалари ёшларнинг тўлиқ ишга жойлашиши ҳамда таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Тошкент архитектура-қурилиш институтида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 50 дан ортиқ корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

2016-2017 ўқув йилида институтни 267 бакалавр ҳамда 37 магистр давлат гранти асосида битирмоқда. «Кадрларни давлат гранти асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ уларнинг мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга тақсимланиши шартнома ва расмий хатлар билан тўлиқ расмийлаштирилмоқда.

Ярмаркани ўтказишдан мақсад ишлаб чиқариш корхоналарининг кадрлар сифатига бўлган талаб ва таклифларини таҳлил қилиш, ёш мутахассисларни иқтидор ва салоҳиятидан келиб чиқиб, ишга жойлаштиришга кўмаклашишдир.

Нурилло Насриев, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
5 543






Все о погоде - Pogoda.uz