Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 11:31 Чоп этиш версияси

Имконият ва ташаббус самараси

Имконият ва ташаббус самараси Урганчда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг очилишига бағишланган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турини янада ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандларга кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Хоразм вилоятида 11 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Иш билан банд бўлган 700 мингдан ортиқ кишининг 82,6 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади.

Хонқа туманидаги “Feedgran” корхонаси раҳбари Рўзибой Бекматов “Энг яхши тадбиркор”, Янгибозор туманидаги “Достонбек” фермер хўжалиги раҳбари Омонгул Холмуродова “Энг яхши фермер”, хивалик Мадраҳим Маткаримов “Энг яхши ҳунарманд” номинацияларида биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Асосан паррандачилик билан шуғулланамиз, – дейди “Энг яхши тадбиркор” номинацияси ғолиби Р.Бекматов. – Айни пайтда тухум билан бирга парранда ва қорамол учун омихта ем маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқдамиз. Корхонамизда 50 киши иш билан банд. Фаолиятимизни кенгайтириш ҳисобидан яна 20 янги иш ўрни яратишни мўлжаллаяпмиз.

Танловда “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Менинг юртим, менинг ифтихорим”, “Энг намунали солиқ тўловчи”, “Энг яхши экспортчи” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Аҳмаджон Шокиров, Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
5 856






Все о погоде - Pogoda.uz