Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий тажриба станциясида дон экинларининг янги навларини яратиш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйиш, интенсив агротехнологиялар ишлаб чиқиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Илмий муассасада яратилган ғалла, дуккакли, ем-хашак, мойли ва полиз экинларининг 67 нави Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган. Жумладан, юмшоқ буғдойнинг “Кўкбулоқ”, “Истиқлол - 6”, “Истиқлол - 20”, "Семурғ", “Саъд – 2010”, қаттиқ буғдойнинг “Истиқлол –5”, “Олмос – 2011”, арпанинг “Дўстлик – 2011”, “Баҳорикор”, “Абу Ғофур – 20”, нўхатнинг “Мустақиллик –20”, “Ўзбекистон – 2011” каби серҳосил янги навлари яратилди. Бошоқли дон экинларининг 34, дуккакли дон экинларининг 10, мойли ва полиз экинларининг 4 янги нави Давлат нав синаш комиссиясида синовдан ўтказилмоқда.

Илмий муассасада яратилган навлар маҳаллий иқлим шароитига мослиги, шўрга, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги юқорилиги билан ажралиб туради. Айниқса, бу йўналишда лалми деҳқончиликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор яхши самара бермоқда.

– Президентимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар мамлакатимизнинг барча илмий муассасалари каби тажриба станциямиз фаолиятини такомиллаштиришнинг янги истиқболларини очиб берди, – дейди илмий тажриба станцияси раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Р.Сиддиқов. – Давлатимиз томонидан иқтисодиётнинг инновацион тараққиётини таъминлашда илм-фаннинг ролини кучайтириш бўйича қўйилган вазифалар асосида юртимизнинг лалмикор минтақаларида ғалла, дуккакли дон, ем-хашак, мойли ва полиз экинлари ҳосилдорлигини 30-50 фоиз кўпайтиришга қаратилган илмий изланишлар самарадорлигини ошириш зарур. Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилишига ҳам хизмат қилади.

Лалми ерларда ғалла етиштириш ва ҳосилдорликни оширишда сифатли уруғ муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда лалми ерлар учун Давлат реестрига юмшоқ буғдойнинг 9, қаттиқ буғдойнинг 2 нави киритилган. Тажриба станциясида мавжуд уруғчилик тизимини тубдан яхшилаш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Экишга тавсия қилинган навларнинг бошланғич ва суперэлита уруғлари етиштириш йўлга қўйилган. Элита ва кейинги репродукция уруғлари етиштириш тизимли давом эттирилмоқда.

Илмий тажриба станциясини деҳқончилик илмий мактаби дейиш мумкин. Бу олимларнинг бевосита далада фаолият олиб бораётгани, асосий ҳамкорлари фермерлар эканида ҳам намоён бўлади. Аммо, фермерларнинг барчаси ҳам илмий тавсиялар асосида ишламоқда, деб бўлмайди. Буни уруғ танлаш, алмашлаб экиш қоидаларига риоя этишдаги талабларнинг тўлиқ бажарилмаслиги туфайли юз бераётган камчиликларда ҳам кўриш мумкин.

Муассаса жамоаси томонидан юртимизда экишга тавсия этилган ҳар бир навнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, илмий асосланган экиш муддати, экиш меъёри ҳамда озиқлантириш тизими бўйича тавсиялар берилмоқда. Кўп йиллик тажриба ва илмий изланишлар асосида эришилган натижаларни деҳқончиликка жорий этиш сувли ва лалми ерларда ҳар қандай об-ҳаво шароитида барқарор юқори ҳосил етиштириш имконини беради.

– Бошоқли дон экинларининг турли тупроқ-иқлим шароитига мос янги навларини яратиш, янги агротехнологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар кўлами кенгаймоқда, – дейди илмий тажриба станцияси деҳқончилик бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Ҳ.Юсупов. – Бу йўналишда халқаро тажриба, генофонд, ген инженерлиги, биотехнология ва бошқа фундаментал тадқиқотлардан кенг фойдаланилмоқда. Фундаментал тадқиқотларнинг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани янги истиқболли навларни яратиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш имкониятини янада кенгайтирмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий асосланган деҳқончилик – мўл ҳосил гарови