Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 18:03 Чоп этиш версияси

Иқтисодиёт вазирлиги: Гўшт нархини бир меъёрда ушлаб туриш чоралари кўрилмоқда

Иқтисодиёт вазирлиги: Гўшт нархини бир меъёрда ушлаб туриш чоралари кўрилмоқда
Ўзбекистонда гўшт-сут маҳсулотлари нархларини бир меъёрда ушлаб туриш мақсадида ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган чорва озуқасини биржа савдолари орқали, биринчи навбатда, бозорларга арзон нархларда гўшт етказиб берган фермер ва деҳқон хўжаликларига ажратиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда ЎзАга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги масъуллари маълум қилди.

Қорақўлчилик хўжаликларига ҳам куз-қиш мавсумида омухта ем маҳсулотлари биржа савдолари орқали имтиёзли нархларда етказиб берилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб техник пахта чигити истисно тариқасида ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган, замон талабларига жавоб берадиган технологияларга ва юқори малакали мутахассисларга эга бўлган корхоналарга биржа савдолари орқали сотилмоқда. 

Бу, биринчи навбатда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА мухбири
30 467