Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.08.2017 20:38 Чоп этиш версияси

Гулистонда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар, фермерлар, журналистлар иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тадбиркорлик, айниқса, оилавий бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ушбу тармоқлар янги иш ўринлари яратиш, оилаларнинг барқарор даромад манбаини шакллантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлаётир.

Тадбирда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг вилоятдаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

– Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар қонунчилигимизда яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланмаётгани уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билмаслиги, қонуннинг мазмун-моҳиятини тўла тушунмаслигини кўрсатади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси С.Исмоилов. – Якка тадбиркорлик нафақат мамлакат бюджети учун ўзига хос даромад манбаи, балки аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳам муҳим омилидир. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш билан бутун оила аъзоларини иш билан таъминлаш мумкин. Натижада уларнинг ҳар бирига меҳнат дафтарчаси очилади.

Тадбирда “Оилавий тадбиркорликнинг янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти”, “Хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Оилавий тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” марказлари томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг вилоятдаги аҳволи” мавзуларида маърузалар тингланди. Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
2 411






Все о погоде - Pogoda.uz