Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, жумладан, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда.

Фарғона вилоятида чорвачиликка ихтисослашган 357 фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. 2016 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида наслчилик тоифасидаги хўжаликларда 80 лойиҳа амалга оширилди. Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигининг ушбу тармоғини ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан фойдаланиб, чорвачиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этган тадбиркорлар элимиз дастурхонини сифатли гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Вилоятда ишлаб чиқилган чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури молларнинг кўпайиши, наслининг яхшиланиши ва маҳсулот етиштириш ҳажмининг ошишида муҳим омил бўлаётир.

Қувалик тадбиркор Исоқжон Насриддинов 2008 йилда “Сафия Султон” қорамолчилик, паррандачилик, қуёнчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига асос солди. Германиядан келтирилган 72 бош қорамол 520 бошдан ошди.

Аҳоли хонадонлари, фермер хўжаликларига қорамол етказиб бериш бўйича туманда пешқадамлардан бўлган фермер қорамолчиликни янада ривожлантириш мақсадида Голландия, Германия ва Украинада малака ошириб қайтди. Айни пайтда туманнинг М.Раҳматов-МТП ҳудудидаги бўш майдонга 700 бош қорамолга мўлжалланган замонавий бино қурмоқда. Бу ерда Германиядан 60 бош зотли қорамол, 500 бош соғин сигир, 600 бош эчки келтирилиши режалаштирилган.

Фермер хўжалигида сунъий уруғлантириш бўйича лаборатория ҳам ташкил этилмоқда. Корпусларда автоматик тизим жорий қилинади. Бунинг учун 350 минг долларлик биогаз ускунаси сотиб олинди. Мазкур лойиҳа 150 иш ўрни яратиш имконини беради. Хўжалик қошида ветеринар хизмати бўйича ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. 60 нафар коллеж ўқувчиси соҳага доир назарий билимини мустаҳкамлаб, амалий машғулотларда ҳам қатнашмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур соҳа банк кредитлари ажратиш орқали қўллаб-қувватланаётгани, озуқа, ёнилғи билан таъминлаш, солиқ бўйича берилган имтиёзлар биз, фермерларга катта имконият яратмоқда, – дейди И.Насриддинов. – Бундай имкониятдан самарали фойдаланиб, наслдор молларни кўпайтирмоқдамиз. Улар нисбатан маҳсулдор бўлиб, тез етилади. Шу боис зотли мол боқишнинг иқтисодий самарадорлиги юқори.

Фарғона туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Волида” фермер хўжалиги ҳам йилдан-йилга ривожланмоқда. Хўжаликка Германиядан 450 бош қорамол келтирилган. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб турибди. Корхона кунига 5 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга. Маҳсулотлар асосан тумандаги ва Фарғона шаҳридаги шифохона, таълим муассасаларига етказиб берилади.

Чорвачилик ривожи қишлоқда бозор инфратузилмасини тараққий эттириш, саноат ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш имкониятини ҳам кенгайтирмоқда. Қишлоқларда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари кўпаймоқда. Аҳолига сут, гўшт маҳсулотлари етказиб беришга салмоқли ҳисса қўшаётган ушбу корхоналарда асосан қишлоқ аҳолиси, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, хотин-қизлар меҳнат қилаётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гўшт ва сут маҳсулотлари кўпаймоқда