Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2018 19:37 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Фарғонада балиқчилик ривожланади

Фоторепортаж: Фарғонада балиқчилик ривожланади Мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантириш, соҳада фаолият юритаётган хўжаликларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 1 майдаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги имкониятларни янада кенгайтирди. Ҳудудларда айни йўналишда қатор лойиҳалар амалга оширилаётир. Буни «Фарғонабалиқсаноат» масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.



– 2017 йилда Вьетнам Республикасининг «VIFEP» балиқчилик институти билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик, – дейди «Фарғонабалиқсаноат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Баҳодир Тешабоев. – Ушбу ҳамкорлик асосида интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилди. 200 та садок мосламаси ясалиб, уларга 100-150 грамм вазнли 70 тонна оқ амур ва сазан чавоғи ташланди. Парваришдаги ушбу балиқлар айни пайтда ўртача 1,2 килограмм тош босмоқда.



Корхона Хитой Халқ Республикасининг «Xualong Siliao» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда интенсив усулда маҳаллий хомашёдан балиқ учун грануланган озуқа еми ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
15 032