Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2017 15:35 Чоп этиш версияси

Фермерлар учун янги имкониятлар

Пойтахтимизда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ҳамкорлигида яратилган Agromart.uz агропортали очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш борасида самарали ишлар йўлга қўйилган.

160 мингдан ортиқ фермер хўжалигини бирлаштирган Ўзбекистон Фермерлари кенгаши юртимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, фермерларга замонавий қишлоқ хўжалик технологияларидан фойдаланишни ўргатиш, бу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, соҳадаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида ўқув курслари, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилаётир.

Мазкур порталда тажрибали олим ва мутахассислар фермер ва деҳқонларга онлайн режимда агрономия, полиз махсулотларини етиштириш, ветеринария, узумчилик, қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва ҳуқуқий масалаларда ёрдам беради.

Бундан ташқари, портал фойдаланувчилари учун ўз маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, савдо алоқалари ўрнатиш, маҳсулотлар экспортини ташкил қилиш имкониятлари яратилади.

Анжуманда Agromart.uz порталининг кенг имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 691






Все о погоде - Pogoda.uz