Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида зотдор қуёнлар етиштиришга ихтисослашган «Bo'stonliq Protect Consumer» масъулияти чекланган жамияти иш бошлаши муносабати билан кўргазмали семинар ўтказилди.

Янги корхонани очиш ташаббускори ва таъсисчиси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидир.

– Биз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда кичик бизнес ривожланиши, аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқдамиз, – дейди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов. – Биринчи босқичда мазкур жамиятда Италиядан келтирилган зотдор қуёнлар парваришланади. Ана шунда биз хўжаликларга қуёнлар, аҳолига эса парҳезбоп гўшт етказиб беришни кўпайтиришга эришамиз. Иккинчи босқичда ушбу жониворларнинг териси қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади, 20 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

«Bo'stonliq Protect Consumer» масъулияти чекланган жамиятида сифатли парҳез гўшт ишлаб чиқарилади. Италиядан келтирилган бу қуёнлар беш йилдан саккиз йилгача яшайди. Улардан бир йилда тўрт мартагача насл олиш мумкин.

13.JPG

– Қуёнчилик сердаромад соҳа эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик, – дейди федерациянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси Инобат Ҳасанова. – Қуёнларга қандай озуқа бериш, қанча муддатда маҳсулот тайёр бўлиши, бу маҳсулотларни экспорт қилиш каби масалалар билан танишдик. Келгусида бу тажрибани оммалаштирамиз.

Кўргазмали семинарда федерация тизимида кейинги икки йилда амалга оширилган ишлар натижасида 60 иш ўрни яратилгани, келгусида бундай ташаббус яна давом эттирилиши қайд этилди. Бунга Паркент туманидаги «Consumer protect», Қамаши туманидаги «Hisor protect consumer» ва Сариосиё туманидаги «Surxon protect consumer» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятини мисол қилиб келтириш мумкин. Уларда қорамол, зотдор қўй ва эчки парваришланмоқда.

Тадбирда мутахассислар истеъмолчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Федерация қуёнчилик ривожига ҳисса қўшаётир