Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.02.2017 16:26 Чоп этиш версияси

Фармацевтика саноати изчил ривожланмоқда

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, хавфсиз ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, халқимизни арзон, сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Нукусда маҳаллий хомашё асосида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни такомиллаштириш масаласига бағишлаб ўтказилган тадбирда шулар алоҳида таъкидланди.

“Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ва уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар вакиллари, турли вазирлик ва идоралар, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда фармацевтика саноатини ривожлантириш, ички бозорни сифатли дори-дармон билан тўлдириш ва аҳолига ҳар жиҳатдан самарали ҳамда шифобахш тиббий воситаларни етказиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

– Мазкур қарорнинг қабул қилиниши кейинги пайтда дори-дармон воситалари нархининг асоссиз ошиб бораётгани, бир хил дорининг дорихоналарда турли нархларда сотилиши ҳамда маҳаллий дори воситалари ўрнига хорижда ишлаб чиқарилганларини қўллаш каби ҳолатларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Камолов. – Ушбу ҳужжатда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилиши белгиланди. Ижтимоий аҳамиятга молик дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари белгиланган нархларда сотилмоқда.

Тадбирда дори-дармон ва биологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи бирлашмалар, корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, хорижлик ҳамкорлар билан ишлашни такомиллаштириш ва дори-дармонларни четдан сотиб олишни камайтириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббиёт буюмлари намойиш этилган кўргазма тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 505






Все о погоде - Pogoda.uz