ЎзА Ўзбек

12.06.2018 15:40 Чоп этиш версияси

Ердан унумли фойдаланилганда...

Ердан унумли фойдаланилганда... Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Ўзагролидер” масъулияти чекланган жамияти тасарруфида 19 гектар экин майдони мавжуд.

Унинг 12 гектарида ташкил этилган иссиқхонага жорий йил февраль ойида лимон кўчати ўтқазилиб, қатор ораларига ва очиқ экин майдонига “брокколи” навли карам экилган эди. 

1 (1).jpg

–Айни пайтгача карамдан 220 тонна ҳосил олдик, – дейди хўжалик ҳосилоти Аброр Қаландаров. – 60 тонна маҳсулот Россияга экспорт қилинди. – Жорий мавсумда жами 280-300 тонна ҳосил йиғиб олишни мўлжаллаяпмиз. Иссиқхона юмушларига 50 нафар доимий ва 250 мавсумий ишчи жалб этилган.

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
8 290