Ердан барака уруғи ундирилмоқда
Фарғона вилоятида айни пайтда чигит экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятида айни пайтда чигит экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.Жорий йилда 7 минг 300 гектар майдонда пахта етиштиришни режалаштирган Данғара тумани миришкорлари вилоятда биринчилардан бўлиб чигит экишга киришди.
– Наврўз байрами арафасида қадалган дастлабки уруғлар тупроқдан униб чиқа бошлади, - дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Неъматжон Ашуров. – Барча ҳудудларда чигит уруғини тўлиқ ва сифатли ундириб олиш ишларига тажрибали мутахассислар жалб этилган.