Халқаро пресс-клубда «Болажонлар-ширинтойлар» болалар мода фестивали ҳамда мамлакатимиз енгил саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси бошқарув раиси Ҳолида Комилова ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори соҳа равнақи учун янги имкониятлар очганини таъкидлади.

«Ўзбекенгилсаноат» томонидан жорий йилда тайёр текстиль ва тикув-трикотаж моллари ишлаб чиқаришга йўналтирилган 15 йирик лойиҳани бажариш режалаштирилган. 2020 йилгача эса яна 132 инвестицион лойиҳани амалга ошириш, уларга чет эл инвестиция ва кредитларини жалб этиш мўлжалланмоқда.

Енгил саноат корхоналари маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, ўтган йили қиймати 1,1 миллиард доллардан кўпроқ бўлган маҳсулотлар экспорт қилинди. Чет эл инвесторлари иштирокида 200 янги корхона ташкил этилди. Чет элдаги савдо уйлари сони қарийб 50 тага кўпайди.

«Ўзбекенгилсаноат» корхоналарига қарашли дўконларда кундалик кийимлар, спорт формаси, тўқимачилик буюмлари, пайпоқ ва бошқа турдаги маҳсулотларни арзон нархларда харид қилиш мумкин. Бу борада ёш дизайнерлар ва тажрибали мутахассисларга кўрсатилаётган эътибор муҳим аҳамият касб этмоқда.

Анъанавий ўтказилаётган «Болажонлар-ширинтойлар» фестивали навқирон авлоднинг кийиниш одобини ривожлантириш, эстетик дид ва маданиятни камол топтириш, ёш модельерлар ўртасида янги номларни кашф этишда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилда фестиваль доирасида 650 янги кийим-бош тўплами намойиш этилади. Қуйи босқичлардан сўнг финалда намойиш қилиш учун 60 дизайнернинг замонавий тўпламлари танлаб олинди. Унга 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 200 бола жалб қилинади. «Тантана», «Fashion Lab» ижодий студияларининг ёш моделлари, «Колибри» арт-бюроси ва «Олтин қанот» мактаби болалари янги либос намуналарида саҳнага чиқади.

Тадбир доирасида Ўзбек тўқимачилик ва енгил саноати маҳсулотлари кўргазмаси ва болалар либослари намойиши бўлиб ўтди. Кийим-кечаклар миллий, замонавий ва спорт услубида, қўл меҳнати билан, шунингдек, кундалик, авангард ҳамда байрамона шаклда яратилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил саноат истиқболлари ва болалар модаси