Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 18:42 Чоп этиш версияси

Экспортда янги имкониятлар

Пойтахтимизда давом этаётган II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида “Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти: янги имкониятлар ва долзарб вазифалар” мавзуида бизнес-семинар ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар, депутатлик корпуси вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди.

– Саховатли ўзбек заминида етиштирилаётган мева ва сабзавотларнинг дунёда довруғи ошиб бормоқда, – дейди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари А.Қамбаров. – Ўтган йилги мева-сабзавот ярмаркасида бир миллион тўрт юз тоннадан зиёд маҳсулот етиштириб бериш бўйича шартнома тузилди. Бу йил мазкур кўрсаткич янада кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

Семинарда мева-сабзавот маҳсулотларини сертификатлаштириш ва стандартлаштиришнинг янги тизими, “Ўзагроэкспорт” компанияси қошида мева-сабзавот маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича замонавий лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш, сертификат олиш тартибини соддалаштириш зарурлиги қайд этилди.

Тадбирда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» ихтисослашган ташқи савдо компанияси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси, “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида экспортга кўмаклашиш бўйича меморандум имзоланди.

Сайёра Шоева, ЎзА
4 116






Все о погоде - Pogoda.uz