Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 20:21 Чоп этиш версияси

Давлат молиясини ислоҳ қилишнинг устувор масалалари

“Пойтахт” бизнес марказида 14 ноябрь куни “Давлат молиясини бошқаришнинг долзарб муаммолари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда давлат молиясини ислоҳ этишга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакатимиз молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Д.Сатторов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида мамлакатимизда иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Бундай ўзгаришлар самаралари макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишда, бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва давлат бюджетининг муваффақиятли ижро этилишида намоён бўлаётгани қайд этилди.

Конференцияда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доираси амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама этилди. Тадбир давлат бюджетини бошқаришда даромадларни шакллантириш, харажатларнинг самарали ижросини таъминлаш, бюджет интизомига риоя этиш каби долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш имконини берди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги вакиллари, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва соҳа мутахассисларининг бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, давлат молиявий назорати, ички ва ташқи аудит, молиявий шаффофликни таъминлашнинг устувор йўналишлари каби мавзулар бўйича маърузалари тингланди.

Улуғбек Шоназаров, ЎзА
1 999






Все о погоде - Pogoda.uz