Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 17:30 Чоп этиш версияси

Чаманзорда янги хонадонлар эгаларига топширилди

Чаманзорда янги хонадонлар эгаларига топширилди Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Чаманзор маҳалласида 74 оила замонавий уйларга кўчиб ўтди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ва барча қулайликларга эга бу хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун мўлжалланган кичик ер майдони ҳам бор.

10 та бир қаватли ва 32 та икки қаватли уй асосан ёш оилаларга берилди.

— Очиғи, қисқа фурсатда ўз уйимиз бўлади, деб сира ўйламаган эдик, - дейди янги хонадон соҳибларидан Қудрат Эшжонов. — Сабаби, ўзимиз уй қуриб олишимиз учун йиллар керак бўлар эди. Бугун эса давлатимиз томонидан бизга берилган имтиёз орқали ниятимиз амалга ошди. Бунинг учун Президентимизга миннатдорлик билдирамиз.

Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
1 879






Все о погоде - Pogoda.uz