Business Way лойиҳаси тақдимоти
ЎзЛиДеП ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган янги лойиҳага биноан тадбиркорлар, ёшлар, инвесторлар учун бир қатор интерактив хизматлар йўлга қўйилади.
ЎзЛиДеП ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган янги лойиҳага биноан тадбиркорлар, ёшлар, инвесторлар учун бир қатор интерактив хизматлар йўлга қўйилади.Бу ҳақда пойтахтимизда лойиҳа тақдимотига бағишлаб ўтказилган тадбирда маълум қилинди.
– Мазкур бизнес майдончанинг ташкил этилишидан асосий мақсад инновацион ва замонавий бизнес ғояларини амалга ошириш орзусидаги ёшларни тадбиркорлар билан учраштириб, уларнинг ишланмаларини амалиётга татбиқ этишга йўналтириш ҳамда тадбиркорларга яқиндан кўмаклашишдир, – дейди Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент шаҳар филиали раҳбари А.Мухсинов.
“Business Way” лойиҳасининг тақдимоти, айниқса, ёшлар томонидан қизиқиш билан қарши олинди.
Тадбирда ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган ёшлар режалари билан таништирди.