Бухоро шаҳридаги кўҳна Арк қалъаси олд майдони эрталабдан “Ҳосил байрами”га келган деҳқону фермерлар, боғбону чорвадорлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, жамоатчилик вакиллари билан гавжум бўлди.

Тадбир юртимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган пахтакору ғаллакорлар, соҳибкору чорвадорлар меҳнатининг муносиб рағбати бўлди.

Жорий йилда бухоролик пахтакорлар 300 минг тоннадан зиёд хирмон кўтарди. Вилоят пахтачиликдан 116 миллиард 423 миллион сўм соф фойда олиши кутилмоқда.

2.jpg

Вилоят деҳқонлари жорий йилда 376 минг тоннадан зиёд ғалла етиштирди. Ана шу ҳосилнинг ярмидан зиёди фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилди. Бу уларнинг манфаатдорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Бугунги кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган 7 минг 589 фермер хўжалигининг 5 минг 249 таси кўп тармоқлидир. Улар чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

4.jpg

Якунланаётган йилда вилоятда 204 минг тоннадан зиёд мева, 135,3 минг тоннага яқин узум, 591 минг 681 тонна сабзавот, 101 минг 565 тонна полиз маҳсулотлари ва 181 минг 883 тонна картошка, 1 минг 855 тонна пилла етиштирилди.

Президентимиз фармонига асосан, Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа пешқадамларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари – унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида 11 нафар бухоролик ҳам бор. Ромитан туманидаги «Файз – 2000» фермер хўжалиги раҳбари Яҳё Файзиев “Дўстлик” орденига сазовор бўлди.

9.jpg

– Юксак мукофот нафақат менинг, балки жамоамиз, бутун туманимиз меҳнаткашлари меҳнатининг эътирофи, деб биламан, – дейди Я.Файзиев. – Улар чўл шароитида юқори натижага эришишда катта тажрибага эга фидойи кишилардир. Жорий йилда 117 гектар ерда 405 тонна пахта етиштириб, шартнома режасини ошириб бажардик. Ғалла майдонлари ҳосилдорлиги 60 центнерга етказилди. Етиштирилган буғдойнинг 350 тоннаси хўжалигимиз аъзоларида қолди. Эришган ютуқларимизда унумдорлиги паст чўл ерларида деҳқончилик тадбирларини амалга оширишда давлат бюждети ҳисобидан 85 миллион сўм молиявий ёрдам-дотация ажратилгани муҳим омил бўлди. Айни пайтда чорвачилик ва сабзавотчилик билан бирга, балиқчилик билан ҳам шуғулланаяпмиз.

Маросимда вилоят қишлоқ хўжалиги равнақига алоҳида ҳисса қўшган бир гуруҳ меҳнаткашлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига хизмат автомашиналари топширилди.

“Ҳосил байрами” тадбири доирасида қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Одатимизга кўра, дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти пахтачиликдан 116 миллиард 423 миллион сўм соф фойда олиши кутилмоқда