Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.12.2017 18:33 Чоп этиш версияси

Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ҳамда «Норма» профессионал ривожланиш маркази ҳамкорлигида яратилган Bir.uz – бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими такдимоти ўтказилди.

Bir.uz тизими бухгалтерларга билимларидаги камчиликларни тўлдириш ва ўз малакасини баҳолашга ёрдам беради. Иш берувчига эса ўз бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш ва бизнесининг хусусиятларига мувофиқ тарзда уларнинг малакасини ошириш, бўш лавозимларга номзодларни танлашга кўмак беради.

Тизим ўзига хос таълим ресурси ҳисобланади. Шу билан бирга бухгалтерларнинг профессионал билим даражасини имтиҳонда баҳолайди. Ўқув тести 400 дан зиёд мавзу бўйича ўқув материаллари ва 3 минг 200 дан ортиқ тестдан таркиб топган. Тестдан муваффақиятли ўтгач, бухгалтер танланган малака бўйича билимларини тасдиқлайдиган сертификатга эга бўлади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
4 362